

Daily Mail хабарига кўра, АПЛда тўп тепувчи баъзи футболчилар аллақачон ўз жамоаларига коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятдан хавотирда эканликлари ва машғулотларга қайтишни истамасликларини айтишган. Улар ўзларини хавфсиз ҳис қилишмаяпти.

Кейинги 48 соат ичида бир қатор топ-клублар видеоконференциялар ўтказиб, ўз ўйинчиларини хавфсизлик протоколлари билан таништириши режалаштирилган. Видеомулоқот давомида баъзи футболчилар раҳбариятга коронавирус хавфи сақланиб қолган вазиятда машғулотларга қайтмасликлари ҳақида хабар беришлари кутилмоқда.



