

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, айни дамда "Кьево" ва клуб президенти Лука Кампделлога қарши иш очилган. Иш якунларига кўра, жамоа 15 очкодан маҳрум қилиниши мумкин. Шунингдек, Кампделли туфайли маҳаллий футбол федерация ҳам уч йилга ички футбол ўйинларидан четлатилиши мумкин.
Верона клуби футболчиларнинг сотувидан тушаётган пулни товлашда айбланмоқда. Шунингдек, лицензиялаш ишларида ҳам кўзбўямачиликка йўл қўйилган.



