

"Le Parisien" нашрининг хабар беришича, бразилиялик футболчи август ойидан бери истиқомат қилиб келаётган Бугивал туманидаги 5 қаватли виллани тарк этган. Манбанинг маълумотларига кўра, Неймар хавфсизлик нуқтаи-назаридан шундай қарорга келган. Жанубий америкалик агентининг маслаҳатига қулоқ солган.
Таъкидлаш жоиз, охирги вақтларда ПСЖнинг кўплаб мухлислари вилла ҳудудига киришга уринишаётган эди. Улардан айримлари ҳатто баланд девордан ошиб ўтишга ҳам муваффақ бўлишган.




