

"У ҳақиқий чемпион сифатида янгидан-янги марраларни забт этишни хоҳлайди, Криштиану ўзининг энг яхши формасида бўлмаган пайт ҳам жамоага фойда келтира олади.
Роналдунинг ҳозирда кам жилмаяётганини кўрмоқдаман, унга нимадир ёқмаяпти. Клуб бунинг сабабини аниқлаши керак деб ўйлайман", - дейди Аморузо.
36 ёшли Роналду жорий мавсум "Ювентус" таркибида барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 32та гол ва 4та ассист қайд этди.



