UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  0 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  9 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  14 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  5 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  5 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  38 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  2

Амирбек Саидов: "Ўзбекистоннинг нималарга қодирлигини кўрсатдик" Янгиликлар

Амирбек Саидов: "Ўзбекистоннинг нималарга қодирлигини кўрсатдик"

Ҳужумчи Амирбек Саидов Жаҳон чемпионатида 4 та гол билан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси тўпурари бўлди.

Унинг Англия, Канадага урган голлари ғалабаларда муҳим роль ўйнади. Кеча тантанали кутиб олиш маросимида Амирбек Саидов ва унинг отаси Алишер Ниязовга микрафон тутдик. 

"Мусобақани катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатдик. Нафақат ўғлим Амирбек, балки бутун терма жамоамиз учун хурсандман. Терма жамоа мураббийлари, шифокорлари, раҳбариятга миннатдорчилик билдириб қоламан. Бутун жамоа бирлашиб, муносиб натижа кўрсата олишди. Жаҳон чемпионатида ҳар бир футболчи гол уришни, ўзини кўрсатишни истайди. Амирбекнинг голларида барчанинг меҳнати бор. Бу – лотерея. Умуман, терма жамоадаги барча ўйинчилар борларини бергани кўриниб турди. 

Эндиликда барчаси ўзига боғлиқ. Ўз устида ишлашдан тўхтамаса, катта жамоаларда ҳам ўйнайди. Мен бунга ишонаман", – деди футболчининг отаси Алишер Ниязов.



"Жаҳон чемпионати юқори кайфиятда ўтди. Кўрганингиздек, биз кўпроғига лойиқ эдик. Мақсадимиз чемпионлик эди. Умуман, барчаси аъло даражада ўтди. Бошида бироз темпга киришиш қийин бўлганини ҳисобга олмаса, қолган ўйинларда Ўзбекистоннинг нималарга қодирлигини кўрсатдик. Майдонда Англиями ёки Франция, барча рақибни мағлуб этишга тайёр эдик. Майдонда улар бир хил рақибга айланади", – деди Амирбек Саидов.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика