UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03Каннаваро қандай мураббий?  1 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  0 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  22 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  33 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  26

Амир Ғалинои: "Ўзбекистон ажойиб мамлакат" Янгиликлар

Амир Ғалинои: "Ўзбекистон ажойиб мамлакат"

Теглар :  Зоб Аҳан
ОЧЛ доирасидаги "Локомотив" - "Зоб Аҳан" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози иштирок этди.

Мен 20 йилдан буён мураббий бўлиб ишлаяпман. Эрон терма жамоасида ҳам бош мураббий бўлганман. Лекин бугунгидек муҳим ўйинда иштирок этмагандим. Учрашувдан олдин бизда хадик бор эди. "Локомотив" ҳам чиройли ўйнади, улар ҳам кейинги босқичга чиқишга ҳақли эди. Аммо биз керакли натижага эришдик ва кейинги босқичга йўл олдик.

- Бугун сўнгги дақиқаларда рақиб иккинчи голни ҳам уриши мумкин эди. Барчаси режа бўйича кечдими?
- Натижа учун ҳимояланишимиз табиий эди. Мақсадимиз гол ўтказмай имкон бўлиши билан гол уриш эди. Бунга эришдик.

- Кейинги босқичда Эроннинг яна бир клуби "Истиқлол" билан ўйнайсизлар...
- Аввало "Персеполис" ва "Истиқлол" жамоаларини кейинги босқичга чиқишгани билан табриклайман. "Истиқлол" клуби мен учун бегона эмас.

- Эрон матбуоти сизни "Сепахон"га ўтишингиз ҳақида ёзмоқда...
- Ҳар қандай ОАВ турли маълумотлар ёзаверади. Айни пайтда бор эътиборим "Зоб Оҳан" билан боғлиқ.

Якунда ичимдагиларни айтмоқчиман. Ўзбекистонга кўп бор келганман. Бу ерга ҳар сафар келганимда ривожланишни кўраман. Бундан ташқари иқлим сизларга худо томонидан тақдим этилган инъом деб ҳисоблайман. Эронда бундай ёмғир камдан кам ёғади.



Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика