UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  2 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  6 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  32 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  10 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  226 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  139 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43

Амал Шавкетов: "Жамоада бошқа легионерлар ҳам бор, бу ерда футбол тезкорроқ экан". "Турон"дан Польша чемпионатига трансфер қилинган дарвозабон билан интервью Янгиликлар

Амал Шавкетов: "Жамоада бошқа легионерлар ҳам бор, бу ерда футбол тезкорроқ экан". "Турон"дан Польша чемпионатига трансфер қилинган дарвозабон билан интервью

Аввалроқ, Яйпаннинг "Турон" клуби дарвозабон Амал Шавкетовни Польша чемпионатининг 4-двизиони вакили - "Нарев" клубига трансфер қилингани ҳақида хабар бергандик.

Сайтимиз мухбири ёш посбон билан боғланиб, интервью ташкиллади. Қуйида мазкур интервьюнинг тўлиқ матни эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

- Амал, айни дамда янги жамоангизга мослашиш жараёни қандай кечмоқда?


- Албатта, янги жамоа ва янгича муҳитга бирданига мослашиб кетиш осон кечмайди. Виза билан боғлиқ муаммолар туфайли бу ерга 2 ой муддат кечикиб етиб келдим. Ҳозирги вақтда чемпионат деярли охирлаб қолган. Шу сабабдан кўпроқ кейинги мавсум ҳақида ўйлаяпман. Жамоамдаги муҳит ҳақида айтадиган бўлсам, йигитлар самимий ва менга мослашиш жараёнига ёрдам беришмоқда.

- Жамоа олдига қандай мақсад ва вазифалар қўйилган?


- Ҳозирда жамоамиз олдига лигадаги ўз ўрнини сақлаб қолиш вазифаси қўйилган. Олдинда 5 та тур ўйинлари қолди. Биз ҳамшиҳатлик билан бу вазифани уддалаймиз деб ўйлайман. Келгуси мавсумдан бошлаб клубга бир нечта йирик хомийлар келиши ҳақида эшитдим. Биз аллақачон жамоанинг даражасини ошириш ҳақида гапираяпмиз.




- Клубда сиздан бошқа легионер футболчилар ҳам борми?

- Ҳа, албатта бор. Агар энг машҳурлари ҳақида айтадиган бўлсам, булар Иван Будняк ва Виктор Лиховидко. Уларнинг иккиси ҳам Украина олий лигасида ўйнашган.

- "Турон"нинг натижаларини кузатиб бораяпсизми?

- Албатта кузатиб бораман. Агар тармоқда бор бўлса жонли эфир орқали томоша қиламан, ёки клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали жараённи онлайн кузатиб бораман. Жамоа натижалари ҳақида хабардорман. "Турон" Про-лиганинг биринчи даврасини пешқадам сифатида якунлади. Насиб бўлса улар албатта ушбу мавсум Суперлигага қайтишади.

- Польша чемпионати ва ўзбек футболидаги қандай фарқли жиҳатларни сездингиз?


- Фарқли жиҳатлари бор, албатта. Масалан, бу ерда ўйиннинг тезлиги жуда юқори. Польша чемпионатларида тўп майдонда жуда тез ҳаракатланади. Футбол асосан ерда ўйналади, иккинчи қаватдан узатмалар сони биздагидан кўра бирмунча кам.

Сиз ўйнаётган лига қачалик юқорироқ бўлса, индивуал фазилатларнинг даражаси ҳам шунга яраша бўлади. Аммо барча лигалардаги ўйин модели бир хил, асосан қисқа ва ўрта даражадаги узатмалар орқали тез футбол ўйнашга ҳаракат қилишади.




- Ўзбекистонлик дўст ва яқинларингизга саломларингиз бўлса, марҳамат.


- Мени қўллаб-қувватлаётган барча-барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мен Ўзбекистонни жуда яхши кўраман ва қачондир яна қайтишимга умид қиламан.


Бекзод Толибов суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика