UZ

Сўнгги янгиликлар

10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  16 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  13 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  18 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  1 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  12 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  14 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  36 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  3 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  1 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  4 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  3 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  3 22:55Ўртоқлик ўйини. "Арал" Суперлига жамоасини мағлуб этди  6 22:27Венесуэлада ВАР томонидан белгиланган офсайд чизиғи муҳокамаларга сабаб бўлди  15

Ҳакамлар "Андижон"ни "чопишди". "Алё рэф"дан Суперлига 11-туридаги ҳакамлик таҳлили Янгиликлар

Ҳакамлар "Андижон"ни "чопишди". "Алё рэф"дан Суперлига 11-туридаги ҳакамлик таҳлили

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram саҳифаси муаллифи) Суперлиганинг 11-тур учрашувларидаги эътиборга молик вазиятларни таҳлил қилди.

 
❌ "Қизилқум" - "Андижон" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Ҳеч қайси такрорий лавҳада "Андижон" футболчиси "Қизилқум" футболчисининг юзига теккани кўринмаган. Унинг қўллари ён томонга ёйилган ва ҳеч қандай ҳаракат қилмаяпти. Бу ерда ўйинни давом эттириш керак эди.

Кейинроқ ҳакам жарима тўпини қаердан тепиш кераклигини кўрсатган "Андижон" футболчисига сариқ карточка кўрсатган. Жарима тўпи тепилган жой ва ҳакамнинг наздидаги қоида бузилган жой тахминан ярим метрга фарқ қилмоқда. Бу жуда ҳам ваҳимали ҳолат эмас, лекин бош ҳакам эътиборлироқ бўлиши керак эди.

❌ "Қизилқум" - "Андижон" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Менимча, қизил карточка – бу вазиятда жуда ҳам кескин қарор. Юмшатувчи жиҳатлар бор: "Андижон" футболчисининг оёғи букилган, бутсанинг тиши билан бош томон аниқ ҳаракат йўқ, у рақибга озгинагина теккан. Яккакурашга киришиш тезлиги ҳам кам. Бу вазиятда "Андижон" футболчисига қўпол ўйин учун сариқ карточка бериши керак эди. ВАР бу вазиятга аралашиши шарт эди.

❌ "Қизилқум" - "Андижон" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

"Қизилқум" футболчисидан симуляция. "Андижон" футболчисининг оёғи ерда ва тўпга интилмаяпти. Ҳужумдаги футболчи бундан фойдаланиб ўнг оёғини ҳимоячи ёнида қолдирмоқда, шу орқали контактга эришмоқда. Эркин зарба ва "Қизилқум" футболчисига сариқ карточка. Пенальти нотўғри белгиланган.

❓ "Қизилқум" - "Андижон" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Агар синчиклаб қаралса тўпиққа аниқ зарба берилмаган. "Андижон" футболчиси тўпни тепиб юборди ва оёғини кўтарди, подкат ташаган "Қизилқум" футболчиси эса унга тегиб кетади.
Албатта, ўйин динамикасида кўплаб ҳакамлар бу вазиятда сариқ карточка кўрсатишади. Яккакурашга киришиш учун жиддий ҳаракат, тезлик, олди томондан подкат ва оёқ таги билан рақиб томонга интилиш бор. Аммо стоп-кадрлар бўйича шуни айтишим мумкинки бу вазиятда ҳакам сариқ карточка кўрсатмаса ҳам бўлади.

❌ "Қизилқум" - "Андижон"
ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Бу вазиятда ўйинни давом эттириш керак. "Қизилқум" футболчиси енгил контактни ҳис қилди ва фолни "ясади". Бу нормал кураш, қоида бузилмаган. Пенальти нотўғри белгиланган, "Қизилқум" футболчисига оғзаки огоҳлантириш бериш керак эди.

✅ "Пахтакор" - "Навбаҳор" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Юз фоизли сариқ карточка. "Пахтакор" тўпга биринчи ета олмаслигини тушунди, аммо контактни енгиллаштиришга ҳаракат қилмаяпти ва оёғини букмаяпти, сўнгра рақиб посбонига бориб урилди. Ҳакам сариқ карточкани тўғри кўрсатди.

❌✅ "Пахтакор" - "Навбаҳор"
ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Агар вазиятни ўзини таҳлил қилсак, "Навбаҳор" футболчиси №13 (Иванович) ва "Пахтакор" футболчиси №3 (Азмиддинов) сариқ карточкадан олишлари керак. Ҳамма тинчланганидан кейин бу икки футболчи кичик жанжал содир қилишди.
Бу жанжалга қадар содир бўлган фол ва тўқнашувчалар сариқ карточкага тортмасди. Оғзаки огоҳлантириш билан чекланса бўлади.

❌ "Сўғдиёна" - "Насаф"
ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Бу вазиятда ВАР ҳакам қандай қарор қабул қилишидан қатъий назар аралашишга ҳақли эмасди. Ҳакамнинг биринчи қарори "Сўғдиёна" футболчисига сариқ карточка кўрсатиш бўлди, бунга қўшилса бўлади. У билан бир чизиқда бошқа ҳимоячи ҳам бор эди, у тўпга етиб олиши мумкин эди, шу боис буни "сўнгги умид фоли" деб бўлмайди. ВАР вазиятга нотўғри аралашди, бош ҳакам хато қилди ва "Сўғдиёна" футболчисини четлатди.

❌ "Олимпик" - ОКМК ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

"Олимпик" дарвозабони зарбани аниқ кўриб турди ва офсайддаги ОКМК футболчиси тўпдан ўзини секингина олиб қочди холос. Менимча, офсайддаги футболчи дарвозабонга халал бермади, дарвозабон зарбани қайтаришга уринди, шу боис голни ҳисобга олса бўларди.

✅ "Олимпик" - ОКМК ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Бош ҳакам сариқ карточкасиз пенальти белгилаш қарорига тўлиқ қўшиламан. "Олимпик" ҳимоячисининг қўли танасини каттароқ қилмоқда. Бу албатта қоида бузилиши. Пенальти тўғри белгиланган.
Пенальти тепиш вақтида "Олимпик" посбони чизиқдан чиқиб кетган. ВАР тўғри аралашди ва пенальти такроран тепилди.


Шундай қилиб, Суперлиганинг бу туридаги 10 та баҳсли вазиятида ҳакамлар 7 та хатога йўл қўйишган. Ундан 4 таси "Қизилқум" - "Андижон" ўйинида кузатилган.

Рейтинг: -10   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика