UZ

Сўнгги янгиликлар

12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  4 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  8 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  4 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  5 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0

Алвес гаров учун 1 млн еврони қаердан олгани маълум бўлди. Бразилиялик бу пуллар эвазига бир ишни қилиши керак Янгиликлар

Алвес гаров учун 1 млн еврони қаердан олгани маълум бўлди. Бразилиялик бу пуллар эвазига бир ишни қилиши керак

Теглар :  Дани Алвес
Дани Алвес қандай қилиб 1 миллион еврони гаровга қўйгани маълум бўлди.

Душанба куни зўрлаш сабаб 4,5 йилга озодликдан маҳрум этилган "Барселона" собиқ ҳимоячиси қарор тўлиқ кучга киргунига қадар 1 млн евро миқдорида гаров пули бериб қамоқдан чиқди. Шу билан биргаликда, Алвесдан паспортини олиб қўйишди ва унга ҳар ҳафтда судга боришни шарт қилиб қўйишди.

Fiestda дастури Алвес қандай қилиб гаровни тўлай олганини маълум қилди. Манбага кўра, Данига пулни бирор инсон эмас, балки компания тақдим этган. Бу Алвеснинг ҳаёти ҳақидаги эксклюзив мақола эвазига маблағ тақдим этган Бразилия журнали бўлиб чиқди.

Қайд этилишича, Алвес собиқ рафиқаси Жоана Сансдан суратга тушишда иштирок этишни сўраган.

"Бу журнал Бразилия ва дунёда таниқли, у машҳур инсонлар ҳақида ажойиб мақолалар тайёрлайди. Улар кейинчалик ёзадиган мақолалари эвазига пул тақдим этишган. У аллақачон тайёрланмоқда", – дейилади дастурда.

Маблағ халқаро ўтказма сабаб бироз кечикиб тушди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

   
06 апр 15:55:59
Odiljon Sharipov
Пулни футболчи Мемфис Депай тулаб берди деб узларинг ëзиб чиккадиларинг, энди булса бу гап. Кайси хабарингизга ишонайлик championat.asia нинг хурматсиз дебиллари?
   
01 апр 05:45:37
BOBIRBEK_URINOV
Djurayev Akbar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шунда хозир Алвес бўлдими, қамоқдан озод этилдими? Яьни, маьмурий жазони моддийга алмаштиришдими? Ёки маьлум муддатдан кейин қамоқ жазосини ўтийдими барибир?
Маколани бошдан яхшилаб укиб чикинг
   
01 апр 01:11:21
FC_BARCELONA_UZ
Djurayev Akbar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шунда хозир Алвес бўлдими, қамоқдан озод этилдими? Яьни, маьмурий жазони моддийга алмаштиришдими? Ёки маьлум муддатдан кейин қамоқ жазосини ўтийдими барибир?
Ma'muriy emas jinoiy javobgarlikka tortilgan.
   
01 апр 00:51:30
Djurayev Akbar
Шунда хозир Алвес бўлдими, қамоқдан озод этилдими? Яьни, маьмурий жазони моддийга алмаштиришдими? Ёки маьлум муддатдан кейин қамоқ жазосини ўтийдими барибир?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика