Алонсо: "Саррининг ўзгача ўйин услуби бор"

Mirjalol Normatov
22 июл 2018, 14:52
"Челси" футболчиси Маркос Алонсо янги бош мураббий Маурицио Сарри билан ишлаши борасидаги фикрларини билдирди.

"Ҳозирча барчаси яхши кетмоқда. Унда ўзгача ўйин услуби бор деб ўйлайман. Ундан кўп нарсани ўрганяпмиз, ҳужумга тез ўтишга интиляпмиз. Шу орқали Англия суперкубоги доирасида "Манчестер Сити"га қарши баҳсга тайёргарликни олиб боряпмиз.

Саррига юқори прессинг, тўпни назорат қилиш ёқади. Унинг ўйин услуби испанларникига ўхшайди", - деди Алонсо.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/ChelseaFC