Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди
09 июн 22:08
Янгиликлар
Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди
Мадрид клуби ўйинчилари клублар жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлади.
Душанба куни Алонсо раҳбарлигида "Реал"нинг биринчи машғулоти бўлиб ўтди.
Эдер Милитао, Тибо Куртуа, Даниэль Карвахаль, Давид Алаба ва Браим Диас умумий гуруҳга қайтишди. Антонио Рюдигер, Ферлан Менди, Эндрик ва Эдуардо Камавинга олинган жароҳатлардан кейин тикланишда давом этмоқда. Илгари бел оғриғи аниқланган Федерико Вальверде тренажёр залида ишлади.
"Реал" Алонсо раҳбарлигидаги биринчи ўйинни 18 июнда ўтказади – жамоа клублар жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасида "Ал Ҳилол"га қарши ўйнайди.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар