UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:2 (матнли трансляция)  9 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  37 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  4 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  11 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  16 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  8 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2

Алонсо фақат битта ҳолатда "Байер"ни тарк этади Янгиликлар

Алонсо фақат битта ҳолатда "Байер"ни тарк этади

"Байер" бош мураббийи Хаби Алонсо "Реал"дан таклиф тушсагина лавозимини тарк этиши мумкин.

Бу ҳақда Германиянинг "Bild" нашри хабар берди.

Манбанинг қайд этишича, испаниялик мутахассис бошқа клублар вариантларини кўриб чиқмаяпти ва Германияда ишлашни давом эттириш ниятида. Алонсо клуб раҳбарияти билан яхши муносабатларга эга ва унинг оиласи Леверкузенда бахтли яшайди.

Мураббийнинг клуб билан шартномаси 2025/2026 йилги мавсум охиригача амал қилади. Аввалроқ ОАВда "Реал" 2025 йилнинг ёзида Алонсони бош мураббийликка таклиф қилишни режалаштираётгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо "Байер" бошқарувини 2022 йилда қўлга олган. Жамоа унинг қўл остида 2023/2024 йилги мавсум чемпионлик ва Германия Кубогини қўлга киритди, шунингдек, Европа Лигаси финалига чиқди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика