

"Олдимизда муҳим учрашув бор, биз шунчаки ғалаба қозонишга мажбурмиз. 3 очко олишни кўзламоқдамиз ва яхши ўйин бўлишини кутяпмиз. "Тоттенхэм"дек кучли рақиб билан уйда кечадиган баҳсга тайёрмиз.
Улар жисмоний жиҳатдан жуда кучли. Бизда ҳам яхши жамоа бор, бироқ майдонда иккита тенг савияли жамоалар ўйнашади.
Олдинда етти тур бор, биз анча ортда қолиб кетяпмиз. Шунинг учун ҳам ғалаба қозониш жуда муҳим", - деди Алонсо.



