Алонсо "Атлетико"га ўтиши мумкин

Alisher
23 апр 2022
Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Маркос Алонсо ёзги трансфер ойнасида Мадриднинг "Атлетико" клубига ўтиши мумкин.

Мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоне Алонсони ёзги трансфер ойнасидаги бош мақсадлардан бири сифатида кўрмоқда.

Маркоснинг "Челси" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади.

Алонсо жорий мавсум АПЛ доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca