Аллегри: "Ювентус" "Боруссия" дарвозасини ишғол қила олмаганидан жаҳлим чиқди"

Aslanov Jasurbek
22 окт 2015, 14:16
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"сига қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувидан кўнгли тўлмаганини айтди.

"Агар голли имкониятларни ҳисоблайдиган бўлсак, улар деярли бўлмади, аммо биз хавфли имкониятлар яратдик. Баъзида футболчилар хато танловни амалга оширишди ёки кўпроқ ўзини ўйлашди. Рақиб ҳимоясидан ўтиш учун сўнгги пасни аниқроқ амалга ошириш керак. "Интер"га қарши баҳсда ҳам шундай бўлди. Гол ура олмаганимиздан жаҳлим чиқди" - дейди Аллегри.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mediaset Premium