UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  22 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  3 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  29 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5

Аллегри "Сассуоло"дан учралган мағлубият сабабини айтди Янгиликлар

Аллегри "Сассуоло"дан учралган мағлубият сабабини айтди

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Сассуоло"дан учралган мағлубият сабабини айтди.

"Бу мавсумдаги илк мағлубиятимиз, бундан ҳулосалар чиқариш керак. Бу ўйинга қадар ҳам феноменал даражада эмасдик ва ундан баттар ҳам бўлиб кетмадик. Ўйин стартидан олдин биз осмонларда парвоз қилаётгандек бўлдик, барчаси яхши эди. Бироқ оддий бўлмаган ҳолатлардан ҳулосалар чиқармагандик. Шундан кейин рақибнинг илк зарбаси гол билан якунланди, ўзимизни бошқаришни йўқотдик ва рақибга сингиб кетдик.

Бу ерда биринчи кун ишламаяпман ва жамоаларнинг кучли ва кучсиз томонларини биламан. Сўнгги кунларда жамоада огоҳлик қўнғироғига ҳеч қандай реакция бўлмаётганини кўряпман. Аммо кўнгилни тушириш керак эмас, олдинда ўйинлар, муҳим баҳслар кўп. Уларда фақатгина 3 очко учун ўйнаш керак.

Бу ўйинда бизга менталитет етишмади. Биз ҳали ҳам бутун ўйин давомида концентрацияни ушлаб қола олмаяпмиз. Қачонки тўпни рақиб жарима майдончаси ичига олиб кирганимизда ваҳимага тушиб қолаётгандек кўриняпмиз.  "Лацио"га қарши ўйинда бундай бўлмаганди. Демак, бу ҳолатдан қониқмадим", - деди мутахассис.

"Ювентус" навбатдаги учрашувини 26 сентябрь куни "Лечче"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика