

"Эртага жуда қайноқ атмосфера бўлади ("Лацио"га қарши А Сериянинг 2-тур учрашувида). Менга ҳар бир футболчи, хатто захирадиган майдонга тушадиганлар ҳам тайёр бўлиши керак.
Таркибдаги ўзгаришлар ҳозирги ҳолатимиз ва рақибга боғлиқ. Асосийси - ғалаба. Агар зафар қучмасанг қарорлари тўғрилигига қарамай уни қабул қилишмайди.
Роналду доимо кўп куч сарфлайди. У ҳар доим ўзини қурбон қилишга тайёр бўлган ҳақиқий чемпион. Криштиану - ҳар бир футболчи учун намуна. Роналду ҳеч қачон захирада бўлмайди? Нега, бунақаси бўлиши мумкин" - дейди Аллегри.



