Аллегри нима сабабдан Европа Лигаси муҳимлигини айтди
16 фев 2023 20:51
Янгиликлар
Аллегри нима сабабдан Европа Лигаси муҳимлигини айтди
"Ювентус" бош мураббийи Массимилано Аллегри нима сабабдан Европа Лигаси Турин клуби учун муҳимлигини айтди.
"Европа Лигаси соврини биз учун муҳим, чунки келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этишни истаймиз. Ушбу босқичдан ўтишни истаймиз ва асосийси, финалга чиқиш мақсадимиз. ЕЧЛдан чиқиб кетганимиз биз учун қаттиқ зарба бўлди. Аммо Европа Лигасида ҳам ғалабага эришиш осон эмас.
Жуда кўп ўйин ўтказаверсангиз, тақвимингизни кўпроқ ўйинлар билан тўлдиришни истайсиз. Италия Кубогида чорак финалга чиқдик, Европа Лигасида ҳам узоқроққа боришни истаймиз. Шундай бўлса-да, "Нант"га қарши ўйинда диққатимизни йўқотмаслигимиз керак", - деди Аллегри.
"Ювентус" айни дамда 29 очко тўплаган ҳолда А Серия турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар