Аллегри: "Маккаби"дан қабул қилиб олинган мағлубиятни изоҳлаш қийин"
12 окт 2022 12:01
Янгиликлар
Аллегри: "Маккаби"дан қабул қилиб олинган мағлубиятни изоҳлаш қийин"
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Чемпионлар Лигаси 4-тури доирасида "Маккаби"га қарши ўйин (0:2) ҳақида фикр билдирди.
"Буни изоҳлаш қийин, сиз жим туришингиз ва бу вазиятдан чиқиш учун аввалгидан кўра кўпроқ ишлашингиз керак. Биз характер тестидан ўта олмадик. Дербигача ҳаммамиз базада қоламиз, бу – клуб ва мухлислар олдидаги бурчимиз. Бу юрак ва иштиёқ масаласи, менга "Юве"нинг кўрсатган ўйини ёқмади. Биз жамоавий ўйнашга қайтишимиз лозим, чунки жуда индивидуал тарзда ҳаракатланяпмиз.
Аньелли уялишимиз кераклигини айтдими? У мутлақо ҳақ, ишга муносабатимиз ўринли эмас. Вақти-вақти билан бир жойда ўтириб, бир-биримизнинг кўзимизга қарашимиз керак. Имтиҳон мураккаблашгани сайин янада жозибали бўлиб кўринади. Бу вазиятдан жасорат билан чиқиб кетиш керак. Мен ҳеч қачон истеъфога чиқиш ҳақида ўйламаганман", – деди мутахассис.
"Ювентус" "Торино"га қарши дербини 15 октябрь куни меҳмонда ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар