Аллегри: "Куадрадога ўйин бермадик"

Narzulla Saydullayev
6 дек 2014, 09:00
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри нима учун "Фиорентина" билан ўйинда (0:0) 3-5-2 схемасида ўйнаганини тушунтириб берди.
"Мен Куадрадога ўйин бермаслик учун шундай тактикани танладим. Лихтштайнер ўйнай олмаслиги бизга қўшимча муаммо туғдирди", - дейди Аллегри.

"Иккинчи бўлимда ўзимизнинг тактикамизга қайтишни ўйладим, бироқ Огбонна ва Кьеллинида сариқ карточка борлиги учун бундай қилмадим. "Фиорентина" бизга етарли қаршилик кўрсатди, жамоамда учта ажойиб имконият бўлганди. Бу каби учрашувларда вазиятлардан унумли фойдаланиш лозим", - дейди Аллегри.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›