

"Ҳозир ҳамма Иско майдонга тушадими ёки Зидан Бэйлга ишонч билдириши ҳақида баҳслашмоқда. Аммо мен учун Касемиро ўйнамагани муҳимроқ. Бу футболчи "Реал"нинг ўйинини барқарорлаштиради. У жамоа ўйинининг асоси. Касемиро "Реал"нинг энг яхши техникага эга футболчиси эмасдир, бироқ унинг майдондаги ҳаракатларига паст баҳо бериб бўлмайди. Унинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди. Касемиро асосий таркибда ўйнай бошлаганидан сўнг, "Реал"да кўп нарса ўзгарди" - дейди Аллегри.



