Аллегри: "Агарда вазиятларни шу тариқа йўққа чиқараверсак, узоққа бормаймиз"
09 дек 2021 13:33
Янгиликлар
Аллегри: "Агарда вазиятларни шу тариқа йўққа чиқараверсак, узоққа бормаймиз"
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ доирасида "Мальме"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.
"Натижа борасида яхши кечани ўтказдик, бироқ кўплаб вазиятларни кўкка совурдик. Агарда шу тариқа вазиятлардан гол ура олмасак, узоққа бормаймиз. Вазиятлардан фойдаланиш борасида кўпроқ ишлашимиз ва рақиб дарвозаси ёнида агрессивроқ бўлишимиз керак.
Ўйин оғир ўтди. Гарчи тезкор гол уриб олган бўлсак-да, ўйинни ҳал қилиш учун вазиятларни бой бердик. Буни тўғрилаш керак. Бундай ўйинларда сўнгги сонияларгача ғолиб номи маълум бўлмай тураверади", - деди Аллегри.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар