Алькантара бир неча ҳафта майдонга туша олмайди

Aslanov Jasurbek
31 окт 2018, 20:30
"Бавария" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара Германия Кубоги баҳсида жароҳат олди.

Шундай қилиб, Алькантара яқин вақт ичида ўз жамоасига ёрдам бера олмайди, аммо унинг сафга қайтиш муддати аниқ эмас. "Бавария" Германия Кубогининг 1/16 финал босқичида "Рёдингхаузен" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Алькантара жорий мавсум "Бавария" сафида 9та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 1та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbayern.de