

"Аякс" билан Чемпионлар Лигаси ўйини "Ливерпуль" посбони Алиссон учун юбилей учрашув бўлди.
Бразилиялик дарвозабон 200-марта мерсисайдлар либосида майдонга тушди. Унинг жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Алиссон 2018/19 йилги мавсумдан бери "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу вақт ичида унинг ҳисобидаги "қуруқ" ўйинлар сони 90 тага етди.



