Алиссон ижтимоий тармоқда отасининг ўлимидан сўнг пост қолдирди

Alisher
26 фев 2021
"Ливерпуль" ва Бразилия терма жамоаси дарвозабони Алиссон Бекер отасининг ўлимидан сўнг ижтимоий тармоқда пост қолдирди.

"Мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтмоқчиман. Оилам сизнинг севгингизни ҳис қилмоқда. Худо барчамизга барака берсин", - деб ёзган 28 ёшли футболчи.

Олдинроқ хабар берилганидек, Алиссоннинг отаси сув омборидан ўлик ҳолда топилган эди. Ўлим сабаблари ҳали маълум эмас.

Бекерга "Ливерпуль", "Рома" ва бошқа таниқли футболчилар ҳам таъзия изҳор этишди.

[instagram]

 [/instagram]


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/Alissonbecker