Алишер Салимов: "Локомотив" орқали терма жамоада ўйнаш ниятим бор"
05 янв 2022 15:52
Янгиликлар
Алишер Салимов: "Локомотив" орқали терма жамоада ўйнаш ниятим бор"
- "Локомотив"га ўтиш жараёни борасида гапирсангиз.
- Мавсум тугашига 3-4 тур қолганида бир неча жамоалардан таклифлар тушганди. Аммо "Локомотив"нинг таклифини кўриб, бирданига розилик бердим. "Локомотив" сўнгги йилларда ўзбек футболида етакчи брендлардан бирига айланиб бўлди. Шунингдек, доимо ўз олдига юқори мақсадларни, доимий ғалабаларни вазифа этиб белгилайди. Шунингдек, терма жамоада ўйнаш учун "Локомотив"ни танладим, дея оламан.
- Янги жамоадошларингиз билан қанчалик даражада танишсиз? Яқиндагина ўтган мавсумда "Сурхон"да ўйнаган посбон Рустам Нартаджиевнинг трансферини эълон қилдик.
- Умуман олганда таркибнинг катта қисми билан яқин танишман. Шунингдек, айрим футболчилар билан турли термалар таркибида бирга ўйнаганмиз. Улар билан чиқишиб кетиш қийин бўлмайди. Қолганини эса вақт кўрсатади.
- "Локомотив"да барча чизиқларда рақобат жуда катта.
- Айнан шунинг учун бу ерга келдим. Рақобат орқали ўзимнинг даражамни ошириб, терма жамоа таркибида ўйнамоқчиман. Доимо рақобатга тайёрман.
- Янги мавсум олдидан ниятлар қандай?
- "Локомотив" билан совринли ўринларни қўлга киритиб, халқаро майдонларда ўйнашни истайман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар