Алишер Никимбаев: "Ўзбекистон терма жамоасига испан ёки нидерландиялик мураббий келишини хоҳлардим"

Narzulla Saydullayev
27 мар 2020, 19:40
Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналига келган саволларга жавоб бермоқда.

Саволлардан бири Ўзбекистон терма жамоасига қайси хорижий мураббий мос келиши ҳақида бўлган. Никимбаев мазкур саволга қуйидагича жавоб берди:

"Албатта, мураббий танлаш борасида маслаҳат беришим қийин. Шахсий фикримча, бизга тўп билан муомалага таянган ҳолда ҳужумкор ўйинни хуш кўрувчи мураббий керак. Балки, бу ёш ва ўзини кўрсатишни истаётган мураббий бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Европа тажрибасига эга бўлган талабчан мутахассис бўлиши лозим. Сабаби ундан фақат мураббийлик натижалари эмас балки терма жамоаларни қайта ташкил этиш борасидаги ишларни ҳам кутишади.

Терма жамоага испан ёки нидерландиялик мураббий келишини хоҳлардим. Феликс Санчесга ўхшаш. Бир неча йил олдин Микаэль Лаудруп ва Рональд Куман мен учун фаворит эдилар. Ҳозир эса бу деярли имконсиз".

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia