UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  1 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  4 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  7 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  11 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  5 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  1 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  5 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  3 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  9

Алишер Никимбаев: "Олий лигада талабга жавоб берадиган футбол клублари иштирок этиши керак" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "Олий лигада талабга жавоб берадиган футбол клублари иштирок этиши керак"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

Жумладан, Алишер Никимбаев Олий лигада қатнашаётган клубларнинг сони эмас, сифати муҳим эканини таъкидлар экан, Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Олий лига форматини ўзгартириш ва клубларни лицензиялаш бўйича талаблар кучайтиргани мана шу сифатни таъминлашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

“Мен ОФКда икки йил давомида лицензиялаш масалалари билан шуғлланганман. Лицензиялаш жараёни футболни ривожлантириш учун энг асосий инструмент. Федерациямиз раҳбарияти мана шу инструментдан фойдаланаётгани мени хурсанд қилмоқда. Авваллари лицензиялаш масаласига жиддий аҳамият қаратилмаган. Масалан, “Обод”, “Шўртан” каби клублар лицензиялаш талабларига жавоб бермайди. Лекин уларга Олий лигада иштирок этишга рухсат берилганди. Лицензиялашда асоий тамойиллардан бири клубларнинг ўз футбол мактаби, машғулот майдонлари бўлиши ҳисобланади. Лекин биз яхши биламизки, “Обод” клубининг ўз футбол мактаби йўқ.

Агар клубларни лицензиялаш бўйича саралайдиган бўлсак, балки Олий лига талабига жавоб берадиган клублар 12тадан ҳам кам қолар. Нима бўлган тақдирда ҳам, Олий лигада талабга жавоб берадиган футбол клублари иштирок этиши керак”, дейди Алишер Никимбаев.

Олий лигада талабга жавоб берадиган футбол клублари иштирок этиши керак.

Бундан ташқари, футбол мутахассиси Олий лига клубларидаги мураббийлар масаласига ҳам эътибор қаратиш кераклиги таъкидлаб ўтди. Ҳозирда миллий чемпионатимиздаги клубларнинг ярмидан кўпроғида ёш мураббийлар фаолият юритаётгани, ушбу мураббийларнинг малакасини ошириш учун Малайзия, БАА, Россия каби давлатларда ўқув семинарлари ташкил қилиш зарурлигини ҳам қўшимча қилди.

“Бирлашган Араб Амирликларида яқин уч йил ичида 3та катта мусобақа – Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатлари ва Осиё Кубоги мусобақалари бўлиб ўтади. Биздаги мураббийлар, футбол мутахассислари мана шундай катта мусобақаларга бориб иш ўрганишлари зарур. У ерда ташкилотчилик масалалари,  мусобақаларни ўтказиш, ОАВ билан ишлаш ва бошқа жиҳатларни ўз кўзлари билан кўриб, тажриба тўплаб келишса, мақсадга мувофиқ бўларди”, - дейди Алишер Никимбаев.

Бирлашган Араб Амирликларида яқин уч йил ичида 3та катта мусобақа – Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатлари ва Осиё Кубоги мусобақалари бўлиб ўтади. Биздаги мураббийлар, футбол мутахассислари мана шундай катта мусобақаларга бориб иш ўрганишлари зарур. У ерда ташкилотчилик масалалари,  мусобақаларни ўтказиш, ОАВ билан ишлаш ва бошқа жиҳатларни ўз кўзлари билан кўриб, тажриба тўплаб келишса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика