UZ

Сўнгги янгиликлар

10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  0 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  1 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  1 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  6 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  3 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  1

Алишер Маҳмудов: “Мураббий руҳиятимизни кўтарди” Янгиликлар

Алишер Маҳмудов: “Мураббий руҳиятимизни кўтарди”

29-турда Тошкентда “Бунёдкор” меҳмони бўлган “Навбаҳор” жамоаси кучли рақиб майдонида тарихий дурангни қайд этишга эришди.

Наманганликлар Ўзбекистон чемпионатлари тарихида “Бунёдкор” майдонида очко олишни уддасидан чиқишмаганди. Бу сафар эса муҳим бир очко қўлга киритилди.

Учрашув якунига етгач, Алишер Маҳмудов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди: - Жорий йилги чемпионатдаги иштирокимиз қониқарли бўлмаганлиги сабабли сўнгги поғоналарга тушиб қолгандик. Олий лигада қолиш масаласини ҳал этиш учун эса охирги икки турда очколаримиз захирасини бойитиб боришимиз талаб этиларди. Шу сабабдан “Бунёдкор”га қарши ўйинга муносиб тарзда ҳозирлик кўришга ҳаракат қилдик. Қолаверса, бош мураббий сифатида иш бошлаган Илҳом Мўминжонов ҳам йигитларнинг руҳиятини кўтара олди.

Айнан шу жиҳатлар сабаб “Бунёдкор” майдонида ўзгача иштиёқ билан тушгандик. Бунинг самараси якуни натижада ўз аксини топди. Аслида ютсак яхши бўларди. Аммо, кучли рақиб майдонида бир очкони қўлга киритиш ҳам ёмон натижа эмас. Эндиликда, олдимизда турган сўнгги ўйинда ўзимиз учун керакли натижани қайд этиб, мухлисларимизни яна бир бор хурсанд қилиш ниятидамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика