UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  1 14:17"Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар эълон қилинди  0 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  3 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  7 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  18 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3

Алишер Латипов: "Биринчи гол хатолар кетма-кетлиги туфайли содир бўлди" Янгиликлар

Алишер Латипов: "Биринчи гол хатолар кетма-кетлиги туфайли содир бўлди"

Теглар :  Алишер Латипов
Шўртан" ҳамда "Юниред" ўртасидаги Про лиганинг 16-тур ўйинидан (3:0) сўнг меҳмон жамоа устози Алишер Латипов иштирокида матубот анжумани ўтказилди.

Алишер Латипов: "Хатолар туфайли голлар ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик, бироқ бундай бўлмади. "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Ушбу ўйинни эсдан чиқариб, баҳсни таҳлил қилиб, "Машъал"га қарши баҳсга тайёргарликни бошлаймиз".

- Биринчи голда тўпга ким улгуриши керак эди, дарвозабонми ёки ҳимоячи?

- Биринчи гол хатолар кетма-кетлиги туфайли содир бўлди.

- "Юниред" тезкор голдан сўнг ўзини йўқотиб қўйдими?

- Йўқ, вазиятлар бўлди, ҳаракат қилдик, бироқ омад ҳам биз томонда бўлмади.

- Бугун урилган голларнинг барчаси чап қанотдан содир бўлди. Ўзгариш қилишга уриниб кўрдингизми?

- Айни дамда таркибимизда жароҳат олганлар бор, шу сабабли ўзгартиришга имконият бўлмади.

- Белгиланган пенальти бўйича эътирозингиз борми?

- Қандай эътироз бўлиши мумкин. Таркибдаги йўқотишлар ўз сўзини айтди.

- Жамоанинг мавсум олдидаг мақсади қандай эди?

- Мавсум олдидан кучли бешликка кириш вазифаси қўйилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика