

“Наполи“ мени сотиб олмоқчи эди. Неаполитан клубининг президенти менга мурожаат қилди, аммо агар “Рома“дан “Наполи“га ўтганимда Италия чемпионатида қийин вазиятга тушиб қолардим. Расмий равишда буни дерби деб атаб бўлмайди, лекин жамоалар ўртасида ҳақиқатан ҳам катта қарама-қаршилик мавжуд. Албатта, мен “Наполи“ни ҳурмат қиламан ва уларнинг кучли таркиби бор. Неаполликларга қарши ўйнаш ҳар доим қийин бўлган, айниқса, уларнинг уйида. Мен “Ливерпул“га ўтишга қарор қилдим. Ва бу содир бўлди“, — дейди посбон.
Ушбу мавсумда бразилиялик дарвозабон Англия Премьер-лигасида “Ливерпуль“ таркибида олтита ўйинда қатнашди ва ўз дарвозасидан атиги бир марта тўп олиб чиқди.



