Алиқулов терма жамоа машғулотларида иштирок этмаяпти, Алижонов эса...

Khoja
11 янв 2024, 08:35
Кеча Championat.asia вакиллари Доҳага етиб борди ва энди Осиё кубогини бевосита турнир бўлиб ўтадиган мамлакатдан ёритиб боришади.

 Кеча машғулотларига борган ҳамкасбларимиз терма жамоамиз сафида жароҳат олган Ҳусниддин Алиқулов ва Ҳожиакбар Алижоновнинг аҳволи бўйича маълумот бериб ўтдилар.

Маълумотларга қараганда, Алиқулов терма жамоанинг машғулотларида иштирок этмаяпти. Алижонов эса тўлиқ куч билан асосий таркиб футболчилари билан машғулот олиб бормоқда ва катта эҳтимол билан биринчи турни асосий таркибда бошлайди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia