Алибоев тўп тепадиган жамоа турнир етакчисидан очко тортиб олди

Aslanov Jasurbek
26 окт 2019
"Чонбук Моторс" ҳамда "Сеул" ўртасидаги Жанубий Корея чемпионатининг 35-тур учрашуви якунига етди.

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Икром Алибоев тўп тепадиган "Сеул" ушбу баҳснинг 20-дақиқасида ҳисобни очди. Рақиб жамоа ўйиннинг сўнгги дақиқаларида (85) ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунига етди ва жамоалар 1 очкодан ишлаб олишди. Ҳамюртимиз Икром Алибоев бу учрашувнинг қайдномасига киритилмади.


Жаунбий Корея чемпионати турнир жадвали


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia