UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  3 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  5 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  15 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  7 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

Алибобо Раҳматуллаев: “Араблар айёр футбол кўрсатишади” Янгиликлар

Алибобо Раҳматуллаев: “Араблар айёр футбол кўрсатишади”

Икки йил муқаддам мухлислар оғзига тушишни бошлаган Алибобо Раҳматуллаев учун якунига етган мавсум бироз қийин кечди.
Футболчи ҳа деганда асосий таркибдан муқим жой эгаллай олмади. Келаси йил эса у ва унинг каби ўринбосарлар сафидан асосий жамоа сафига қўшиладиган бир қатор ёш футболчилар учун имконият янада кўпаяди. Бу борада улар нафақат Ўзбекистон Олий лигасида, балки халқаро майдонда ҳам ўз омадларини синаб кўриш имкониятига эгалар. Биз Алибобо Раҳматуллаевнинг ҳам қуръа борасидаги фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

“ОЧЛда оддий жамоанинг ўзи йўқ. Халқаро майдонда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритдими, демак жамоа кучли. Бироқ бу рақибдан чўчиш учун баҳона бўла олмайди. Биз ҳозиргисидан ҳам қийинроқ ва мураккаброқ гуруҳларни муваффақиятли якунлаганмиз. Келаси мавсум ҳам ўз ўйинимиз билан турнирда муносиб иштирок этишимиз мумкин”.

“Араблар техник томондан қитъанинг қолган мамлакатларидан кучлироқ саналишади. Қолаверса улар айёр футбол намойиш қилишади. Ҳисобда олдинга ўтиб олишганида уларга қарши ўйнаш қийинлашиб кетади. Шунга қарамай айтишим керакки, шарқий минтақа клублари ғарб жамоаларидан бир бош устунроқ”.

“Якунига етган мавсум бироз қийин кечди. Мураббийлар ишончини тўла оқлай олмаганим сабабли кам ўйин ўтказдим. Бироқ келаси йилдан умидим катта. Хатоларим устида ишлаб, “Бунёдкор”нинг асосий таркибидан муқим жой олишга ҳаракат қиламан. Ахир менинг ўйнайдиган вақтим келди”.

“Бунёдкор” ёш иқтидорларга тўла. Масалан ўринбосарлар таркиби ҳам мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Бунда Александр Мочиновнинг хизмати катта. Демак, бу жамоадан ҳам 3-4 нафар футболчи асосий таркибга қўшилиб кетиш имкониятига эга деб ўйлайман”.

Аброр ИМОМХЎЖАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика