UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04"Қизилқум" - "Олмалиқ" учрашувидан фотожамланма  3 23:58Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 23:40Испания чемпионати. “Сельта” сафарда тўртта гол урди, “Лас-Палмас” мағлубиятга учради  3 23:27“МЮ” яқин кунларда Де Хеа билан шартномани узайтиради  4 23:09Россия чемпионати. “Зенит” сафарда “Краснодар”дан устун келди  0 23:01Фолланднинг “дубл”и “Байер”га йирик ғалаба келтирди  2 22:52“Севинч” кубок учун курашни чорак финалдаёқ якунлади  3 22:42Франция чемпионати. Раньери жамоаси қаторасига тўртинчи ғалабага эришди  6 22:15Аларио дебют ўйинида гол урди ва....  2 21:57АПЛ. "Ньюкасл" "Брайтон"га кичик ҳисобда ютқазди  1 21:51Испания. "Хетафе" "Вильяреал"га тўртта гол киритди  0 21:39"Ювентус" ҳимоячиси бир ойга сафдан чиқди  3 21:24Иордания U-16 Осиё чемпионатига чиқди, Ўзбекистонни фақат ғалаба қониқтиради  76 21:15"Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда!  234 21:14Мане: "Ливерпуль" АПЛ ва Европанинг исталган жамоасини мағлуб эта олади"  35

10 дек 21:36
Янгиликлар

Алибобо Раҳматуллаев: “Араблар айёр футбол кўрсатишади”

Икки йил муқаддам мухлислар оғзига тушишни бошлаган Алибобо Раҳматуллаев учун якунига етган мавсум бироз қийин кечди.
Футболчи ҳа деганда асосий таркибдан муқим жой эгаллай олмади. Келаси йил эса у ва унинг каби ўринбосарлар сафидан асосий жамоа сафига қўшиладиган бир қатор ёш футболчилар учун имконият янада кўпаяди. Бу борада улар нафақат Ўзбекистон Олий лигасида, балки халқаро майдонда ҳам ўз омадларини синаб кўриш имкониятига эгалар. Биз Алибобо Раҳматуллаевнинг ҳам қуръа борасидаги фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

“ОЧЛда оддий жамоанинг ўзи йўқ. Халқаро майдонда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритдими, демак жамоа кучли. Бироқ бу рақибдан чўчиш учун баҳона бўла олмайди. Биз ҳозиргисидан ҳам қийинроқ ва мураккаброқ гуруҳларни муваффақиятли якунлаганмиз. Келаси мавсум ҳам ўз ўйинимиз билан турнирда муносиб иштирок этишимиз мумкин”.

“Араблар техник томондан қитъанинг қолган мамлакатларидан кучлироқ саналишади. Қолаверса улар айёр футбол намойиш қилишади. Ҳисобда олдинга ўтиб олишганида уларга қарши ўйнаш қийинлашиб кетади. Шунга қарамай айтишим керакки, шарқий минтақа клублари ғарб жамоаларидан бир бош устунроқ”.

“Якунига етган мавсум бироз қийин кечди. Мураббийлар ишончини тўла оқлай олмаганим сабабли кам ўйин ўтказдим. Бироқ келаси йилдан умидим катта. Хатоларим устида ишлаб, “Бунёдкор”нинг асосий таркибидан муқим жой олишга ҳаракат қиламан. Ахир менинг ўйнайдиган вақтим келди”.

“Бунёдкор” ёш иқтидорларга тўла. Масалан ўринбосарлар таркиби ҳам мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Бунда Александр Мочиновнинг хизмати катта. Демак, бу жамоадан ҳам 3-4 нафар футболчи асосий таркибга қўшилиб кетиш имкониятига эга деб ўйлайман”.

Аброр ИМОМХЎЖАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик! "ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик!
Янги лойиҳамиз ҳақида хабар берган эдик. Сайтимиз ўқувчилари, айнан...  350
Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади
Бугун олий лигада 22-тур ўйинлари давом эттирилди.  275
Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –...  289
Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар
Бугун олий лигада 22-турнинг дастлабки учта учрашуви бўлиб ўтди.  249
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: