Алибек Давронов: "Насиб қилса, олдиндаги ўйинда ғалаба қозонамиз"
18 ноя 2022 21:41
Янгиликлар
Алибек Давронов: "Насиб қилса, олдиндаги ўйинда ғалаба қозонамиз"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россия билан учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда.
Бугунги машғулотлар "Жар" стадионида олиб борилди. Илк бор терма жамоага чақирилган Алибек Давронов бу борада фикрлари билан ўртоқлашди.
"Терма жамоа йиғинига чақирилганимни эшитиб хурсанд бўлдим. Мамлакат бош жамоасида ўйнаш катта шараф. Бу ерда бегона футболчилар йўқ. Умар Эшмуродов ва бошқалар билан "Насаф"да бирга тўп тепамиз. Майдонда учрашганмиз. Ҳаммаси яхши.
Қозоғистон кучли рақиб эди. Россияни ҳам шундай деган бўлардим. Насиб қилса олдиндаги баҳсда ғалаба қозонамиз",- дейди Алибек Давронов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Фикрлар