Ален Машович: "Насаф" мухлисларини гол ва ассистлар билан хурсанд қиламан"

Alisher
29 июл 2022, 16:59
Қаршининг "Насаф" клуби сербиялик футболчи Ален Машовични ўз сафига қўшиб олмоқда.

Биз ўйинчидан жамоага келиши ҳақида суҳбатлашдик.


- "Насаф"га қай тарзда келиб қолдингиз?

- Ҳаммаси тезлик билан рўй берди, "Насаф"дан таклиф олдим ва бундай катта жамоага келишга рози бўлдим. Бундан хурсандман.

- Сиз бунгача Шарқий Осиёда ҳам фаолият олиб боргансиз. Япония ҳақида фикрларингиз?

- Албатта, бу давлатдан жуда яхши таассуротлар қолган. Гўзал мамлакат ва яхши футболга эга. Баъзида менинг тақдирим ҳудди Осиёга ёзилгандек ҳис қиламан.

- Ўзбекистондаги легионерларнинг кўп қисми серблар. Уларнинг орасида дўстларингиз борми?

- Ҳа, буни биламан. Бу ерда ўйнайдиган дўстларим талайгина.

- "Насаф"га келишингиздан олдин клуб ҳақида нималарни билардингиз?

- Клуб ҳақида етарлича маълумотларга эга эдим, чунки ОЧЛни кўриб бораман.

- "Насаф" жамоаси мухлисларига нимани ваъда бера оласиз?

- Ўйинларда боримни бераман ва "Насаф" мухлисларини гол ва ассистлар билан хурсанд қиламан.


Эшитдик-да! "Насаф"га янги легионер келяпти

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›