Алексис Санчес: "Мен қафасдаги шер кабиман"
05 мар 2021 09:22
Янгиликлар
Алексис Санчес: "Мен қафасдаги шер кабиман"
"Интер" футболчиси Алексис Санчес "Парма"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг (2:1) ўз фикрларини билдирди.
"Бу қийин ўйин эди. "Парма" ҳам биз каби яхши ҳаракат қилди. Аммо биз "Скудетто" учун курашмоқдамиз ва тўғри йўлдамиз.
Ажойиб муҳитни ҳис қиляпмиз. Мен катта тажрибага эга футболчиман. Мураббий ҳам менга ишоняпти ва мен бундан хурсандман. Доимо юз фоиз куч билан ўйнашга тайёрман. Мен қафасдаги шер кабиман. Қанча кўп ўйнасам, ўзимни шунча яхши ҳис қиламан. Футбол ўйнашни бошлаганимдан буён шундай", - деди Санчес.
Фикрлар