Алексис Санчес Чили тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди

Aslanov Jasurbek
23 июн 2017, 00:41
Конфедерациялар кубогида Германия терма жамоасига киритган голи Чили терма жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес учун тарихий воқеликка айланди.

“Арсенал” форварди учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ немислар дарвозасига гол уриб Чили терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Айни пайтда унинг ҳисобида 108 учрашувда 38 та гол мавжуд. У шу пайтгача терма жамоа тўпурарлар баҳсида Марсело Салас билан бир хил кўрсаткичга эга эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: http://www.lequipe.fr/