UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46"Ливерпуль" қишда йирик трансферга қўл уради  1 15:15Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:13Про лига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 14:56Эшитдик-да! ЎФА қўмитаси "Навбаҳор"дан 3 очко олиб ташлади   11 14:34"Челси" ярим ҳимоячиси яна жароҳат олди  0 14:01Давид Райя — "Арсенал" тарихидаги энг яхши дарвозабон (Opta)  2 13:33ПСЖ Мендеш, Дуэ ва Дембеленинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 13:04"Коринтианс" Депайдан арзонроқ уйга кўчиб ўтишни сўради  1 12:36Лутфуллин бригадаси Миср – Венесуэла учрашувида ишлайди  0 12:09Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун уй либоси намойиш қилинди  2 11:35ФИФА "Тинчлик мукофоти"ни таъсис этди  4 11:05Футзал. Бугун терма жамоамиз Озарбайжонга қарши баҳс олиб боради  2 10:40Али Ашур: “Ўйинчиларимдан хурсандман, 0:0 ҳисобидан хурсанд эмасман”  1 10:13Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 либосини тақдим этди  6 09:45"Бу ёлғон". Ламин Ямал соғлиғидаги муаммолари ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди  3

Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди" Янгиликлар

Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Андижон" - "Динамо" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков фикрларини билдирди

- Турнир жадвалининг юқори ўринларида бораётган икки жамоа ўртасидаги ўйин гувоҳи бўлдик. Яхши ўйнаш ва ғалаба қозониш асосий вазифамиз эди. Эхтиёт бўлиб ҳаракат қилдик, баъзи вазиятларда аниқлик етишмади. Бугунги ўйинимиз ва натижамиз билан мухлисларимизни хурсанд қилолмадик. Бир қанча имкониятлардан фойдалана олмадик. Масалан, бир вазиятда Турдимуродов гол ура олмади. Иккинчи таймда ҳам тўп ўтказиб юборгунимизча бир қанча вазиятларимиз бўлди. "Динамо"ни ҳисобни очганидан кейин анча фаолроқ ўйнадик. Лекин натижа яхши бўлмади. Аламли мағлубиятга учрадик. Афсуски, ўз майдонимиздаги кетма-кет иккита учрашувда ютқазиб қўйдик. Омад ҳам келмади, деб ўйлайман. Рақиб анча ақлли ўйин кўрсатди. Қайсидир вазиятда нимадир ўхшагандек бўлди. Бироқ ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши ҳам бизнинг зараримизга ишлагандек. Афсуски, сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юборганимиз аламли кечди. Охирги дақиқаларда эхтиёткор ўйин кўрсатишимиз керак эди. Йигитлар ҳам қўлдан келганича ҳаракат қилишди. Оғир ўйин бўлди. 

- Ғалаба кутгандик, мағлубиятга ким асосий сабабчи деб ўйлайсиз?

- Бирор нарса дейишим қийин. Ким асосий сабабчи бўлиши мумкин? Умумий маънода айтганда, рақибга омад ҳам кулиб боқди. Улар омад туфайли ғалаба қозониб кетди. Охиригача ҳаракат қилишди ва керакли натижага эришишди. Майдон марказида фаол ўйнашди. Биз айнан шу ҳудудда кўп имкониятларни бериб қўйдик. 

- Аввалги учрашувларда ўйиндан қониқмадим, деб айтгандингиз. Бугунгисидачи?

- Кўп вазиятларда шундай деб айтаман. Яна нима дейишим мумкин? Тиғиз тақвим, ўйинлар тез-тез ўтказиляпти. Бу ҳолат ҳам таъсирини ўтказган. "Динамо"да эса биздан фарқли ўлароқ бизга нисбатан тикланиш учун вақт кўпроқ бўлди. Натижа ҳам, ўйин ҳам мени қониқтирмади. Фикримча, бизда ҳеч нарса ўхшамади. Айниқса, қанотлардаги ҳаракатларимиз яхши чиқмади. Кўп хатоларимиз бўлди. Натижа биз учун қониқарсиз якун топди.

- Кўпчилик "Андижон"нинг асосий қуроли стандартлар деб атайди. Ҳақиқатан ҳам шундайми ёки бу сизнинг ўзига хос услубингизми?

- Менимча, ҳамма жамоанинг стандартлари асосий қуроли ҳисобланади. Ўйиндаги вазиятларга қараб стандартлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. «Динамо» ҳам стандарт вазиятлардан фойдаланиш ҳаракатида бўлади. Бундай усуллардан фойдаланиш бўйича фақат биз эмас, бошқалар ҳам бу каби стандартлардан яхши фойдаланиш бўйича иш олиб боради. 

- Мураббийлар томонидан ҳали ҳам оптимал таркиб тузилмаяпти. Нега доим ротацияларга қўл уриляпти?

- Футболчилар робот эмаску, улар ҳам чарчашади. Доим барқарор ўйин кўрсата олишмайди. Ўйинлар орасидаги вақтнинг қисқалиги, баъзида ҳар 3-4 кунда ўйнашга тўғри келяпти. Вазиятдан келиб чиқиб, кимгадир дам беряпмиз. Кимгадир имконият беряпмиз. 20 дан зиёд ўйинчиларимиз бор. Бири бўлмаса, бошқасини ўйнатамиз. Вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика