

"Ўтган турда "Пахтакор" билан ўйинда жуда ёмон ўйнагандик. Йигитлар ўша мағлубиятни унутиб бугун ғалабага эришишди. Бугун уларга бўлаётган босимни енгиб ўтишди. Руҳий томонлама ўзларига келиб олишганидан хурсандман.
Афсуски таркибимизда бир хил типдаги икки ҳужумчи бор. Уларни бир вақтда майдонга тушириб кўрдим, ўхшамади. Шу боис улардан бирини танлашга мажбурмиз. Қўзибоев ҳам жамоамизнинг муҳим ўйинчиларидан бири ҳисобланади", - дейди Хомяков.
"Машъал" матбуот хизмати



