Александр Хомяков: "Сафардаги ғалабадан бахтиёрмиз"

Narzulla Saydullayev
16 май 2014, 22:02
«Динамо» - «Машъал» (1:2) учрашувидан кейин ҳар икки жамоа бош мураббийлари журналистлар саволларига жавоб қайтаришди.
Меҳмонлар бош мураббийи ғалабадан бахтиёр эканлигини яшириб ўтирмади.

- Авваламбор, сафарда ғалаба қозонганимиздан жуда бахтиёрмиз. Чунки анчадан бери ғалаба нималигини билмай келаётгандик. Шогирдларимга сўнгги дақиқаларгача курашганликлари учун катта миннатдорчилик билдираман. Ҳозир ҳаяжондаман. Энди навбат мухлисларимиз қаршисида ҳам ғалаба қозониш вазифаси турибди. Ўйлайманки, «Локомотив»га қарши ўйинда ҳам мухлисларимизни қувонтиришга бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›