Александр Хомяков: "Рақиб кимлигини инобатга олиб, ҳимояга жиддий эътибор қаратдик"
19 май 2021 21:43
Янгиликлар
Александр Хомяков: "Рақиб кимлигини инобатга олиб, ҳимояга жиддий эътибор қаратдик"
- Ўйин ҳақида
- Шубҳасиз, ғалабадан хурсандман. Футболчиларга намойиш этилган характер учун раҳмат айтаман. Улар қаҳрамонлик кўрсатишди, офарин!

- Бугун тамомила бошқача "Машъал"ни кўрдик. Бошқа кучлироқ жамоаларга қарши ўйинларда ҳам ғалаба кутсак бўладими?
- Шунга умид қиламиз. Ҳар бир ўйинда гол ўтказиб юбораётгандик, рақиб кимлигини инобатга олиб, ҳимояга жиддий эътибор қаратдик. Умуман олганда, режамиз иш берди.

- Эшбўтаев, Абдураимов ва Акрамовга неччи баҳо қўясиз?
- Ҳозирни ўзида буни айтиш менга қийин. Лекин мураббий сифатида улардан янада кўпроғини кутаман. Ишлаш керак, ишлаш керак ва яна ишлаш керак.

- Сардор Абдураимовнинг алмаштирилиши унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқмиди?
- У чарчаб қолди ва марказга янги ўйинчини туширишимиз зарур эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар