UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  0 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  3 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   4 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  9 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13

Александр Хомяков: "Қўзибоевнинг "Машъал"га қайтганидан хурсандман" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Қўзибоевнинг "Машъал"га қайтганидан хурсандман"

Муборакнинг "Машъал" клуби янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда.
Куни кеча жамоа "Бунёдкор"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. "Қалдирғочлар"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган ўйиндан сўнг "Машъал" бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.

"Тошкентдаги йиғин режадагидек давом этмоқда. Бу пайтда, шундай стадионда, "Бунёдкор"дек кучли рақибга қарши назорат учрашувини ўтказдик. Ажойиб ўйин бўлди, умуман олганда тайёргарликдан кўнглим тўлмоқда. "Бунёдкор"дан фарқли равишда бизда ҳали вақт бор. Бир қатор камчиликлар устида ишлашимиз керак. "Бунёдкор"га эса ОЧЛ плей-офф босқичида "Ал Шабаб"га қарши баҳсда омад тилайман", - дейди Александр Хомяков.

"Кейинги режаларимиз? 7 февралда "Пахтакор" билан, 11 февралда "Олмалиқ" билан ўйнаймиз. Шундан сўнг қисқа танаффус бўлади ва адашмасам 15 февраль куни "Бухоро"га қарши майдонга тушамиз".

"Ҳозирча таркибимизда у қадар кўп янги футболчилар йўқ. Булар Аваз Агалиев, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Шаҳбоз Эркинов. Таркибни кучайтириш бўйича иш давом этмоқда. Лекин янги мавсум учун таркибимиз деярли 90 фоизга шаклланиб бўлди.

"Янги легионер келиши борасида ҳеч нима дея олмайман. Ҳозирча мендан бундай маълумот йўқ. Микита Букаткин жамоани тарк этди".

"Зоҳир Қўзибоевнинг "Насаф"га бориб қайтиши борасидаги воқеа борасида ҳеч нима билмайман. Лекин унинг "Машъал"га қайтганидан албатта хурсанд бўлдим. У бизга ас қотиши аниқ", - дейди "газчилар" устози.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика