Александр Хомяков: "Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинига бунчалик кўп одам келишини кутмагандик"

Narzulla Saydullayev
11 фев 2016, 13:40
Кеча футзал бўйича Осиё чемпионати 1-туридан ўрин олган дастлабки ўйинлар бўлиб ўтди.

"Универсал" спорт саройида ўтган Эрон - Иордания учрашувини "Машъал" клуби мураббийлари ва футболчилари томоша қилишди. Фурсатдан фойдаланиб жамоа устози Александр Хомяковнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Футзал бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистоннинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Жамоанинг имкониятларига баҳо бера олмайман, сабаби футзалдан узоқман. Аммо нима бўлса Ўзбекистон терма жамоаси қитъа чемпионатида муваффақиятли иштирок этишига тилакдошман. Бу мамлакат спорти учун жуда муҳим ҳисобланади.


- Айни пайтда Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви бўлиб ўтмоқда, лекин бу ердасизлар?

- Аслида биз Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинига келгандик. Аммо спорт сароийга бунчалик кўп одам келишини очиғи кутмагандик. Шу боис Эрон - Иордания учрашувини томоша қилиш учун "Универсал" спорт саройига келдик. Эрон жуда кучли жамоа эканига гувоҳи бўлдик, - дейди Александр Хомяков.


Марат Аксанов суҳбатлашди

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›