UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  0 22:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Борнмут" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  6 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  1 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  10 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   2 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  3

Александр Хомяков: "Ўйин анча асабий кечди, аммо якунда иккинчи даврадаги илк ғалабамизга эришдик" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ўйин анча асабий кечди, аммо якунда иккинчи даврадаги илк ғалабамизга эришдик"

Суперлига 22-тур доирасидаги "Андижон" — "Олимпик" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин анча асабий руҳда ўтди. Ўйинда ҳудудий устунликка эга бўлдик, аммо вазиятлар кўп бўлди деб бўлмайди. Очко керак эди ва ғалабага эришдик. Бунинг учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Барчани ғалаба билан табриклайман.



— "Андижон" биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилмади. Иккинчи бўлимда эса ғалаба учун ҳаракат қилди ва бу самарасини берди. Биринчи таймдаёқ бунга интилиш мумкин эмасмиди?

— Аммо, мен иккинчи бўлимда ҳам кўплаб ҳужумлар қилдик дея олмайман. Бизда фақат ҳудудий устунлик бор эди. Рақибни ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Олдинги "Олимпик" кўпроқ узатмалар билан ўйнар, бошқача жамоа эди. Ҳозиргиси эса мудофаадан ўйнаган ҳолда қарши ҳужумлардан умид қилмоқда. Илк бўлимда уларнинг мудофаа чизиғини ёриб ўта олмадик. Арвеладзенинг жароҳати ва у захирага олинганидан сўнг ўйинимиз бузилди. Режамиз бор эди, аммо у амалга ошмади. Иккинчи бўлимда агрессивлик қўшдик ва қарши ҳужумлардан ҳушёр ўйнадик. Ҳа, якунда иккинчи даврадаги илк ғалабамизни қўлга киритдик.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика