Александр Хомьяков: "Олий лигага муддатдан олдин чиқишимизни сезгандим"
07 окт 2013 20:07
Янгиликлар
Александр Хомьяков: "Олий лигага муддатдан олдин чиқишимизни сезгандим"
Муборакда кечган “Машъал” – “Косонсой” баҳси якунига етгач, одатдагидек “газчилар” бош мураббийи Александр Хомяковдан интервью олдик.
- Александр Андреевич, “Машъал” муддатидан аввал олий лигага қайтди ва бу билан сизни табриклаймиз. “Косонсой” билан кечган баҳс ҳақида нима дея оласиз?
- Ўйиннинг биринчи тайми бирмунча яхши кечди. Аммо учта гол уриб олганимиздан сўнг рақибнинг шашти анча пасайиб кетди ва иккинчи тайм унчалик қизиқарли бўлмади. Танаффусдан сўнг эса яна икки бор тўп киритишнинг уддасидан чиқдик. Қолаверса, бу баҳсни ютган тақдирда олий лигага йўлланма олишимизни билардик. Мана, биринчилик тугашига тўрт тур қолганда вазифани бажардик.
- Навбатдаги учрашувлар қандай суръатда кечади? “Машъал” бемалол ҳаракат қилса керак?
- Вазифани бажардик, лекин бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Чунки раҳбарият жамоа олдига биринчи ўринни эгаллаш вазифасини қўйган. Шу боис қолган тўртта учрашувда ҳам фақат максимал натижани кўзлаб ҳаракат қиламиз.
- Мавсум бошида “Машъал”нинг муддатдан олдин олий лигага чиқишини кутганмидингиз?
- Албатта, кутгандик. Негаки шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Иккинчи босқич бошлангач, август-сентябрь ойларида ҳаммаси ҳал бўлади деб ўйлагандим, лекин сафарда “Оқтепа” ва “Чуст-Пахтакор”га имкониятни бой берганимиз вазифани уддалаш бироз ортга сурилишига сабаб бўлди. Натижада октябрь ойига келибгина ўз мақсадимизга эришдик.
- Аббос Шодмонов нима учундир кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда.
- У жароҳатидан яқинда қутулди ва секин-аста формасини тиклаб боряпти. Тўғри, ўтган учрашувда у захирада қолди. Бугун эса иккинчи бўлимда майдонга туширдим. Умуман олганда, Аббоснинг ўйини менга ёқади.

Фикрлар