Александр Хомяков: "Олдимизга ўтган мавсумдан кўра яхшироқ натижа қайд этиш вазифаси қўйилган"

Aslanov Jasurbek
30 май 2015, 21:03
"Динамо" - "Машъал" учрашувидан (0:1) сўнг, Александр Хомяков иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

- Айни дамда оғир дамларни бошимиздан ўтказяпмиз" - дея гап бошлади Хомяков. Бу ўйингача майда бор-йўғи 2 очко қўлга киритдик. Ўйин қийин бўлди. Вазифа биринчи бўлимда гол уриш ва ҳимояда тартибли ўйин кўрсатиш эди. Чунки "Динамо" ҳеч қайси ўйиннинг иккинчи бўлимида гол ура олмаган. Иккинчи бўлимда омад биз томонда бўлди. "Динамо" имкониятларидан фойдалана олмади. Шогирдларимдан мамнунман. 

- Ғалаба қозонган бўлсангизда, худди ўз ўйинингизни кўрсатолмагандек тасаввур қолдирдингиз.

- Сўнгги учрашувларда ғалаба қозонмаганимиз учун йигитлар босим остида. Бундай вазиятда ўзимизни қандай тутишни биладиган даражада тажрибали эмасмиз. Бизга ўтган мавсумдан кўра яхшироқ натижа қайд этиш вазифаси қўйилган. Ўйиндан қониқмадим. Рақиб жуда кўп имкониятга эга бўлди. Лекин олға қадам ташладик. Аммо баъзи нарсаларнинг устида ишлашимиз керак.

- Бугун "Машъал" учун оғир ўйин бўлдими?

- Ҳа. Гапингизга қўшиламан.

- "Динамо" собиқ футболчиси Абдулла Набиев айни дамда "Машъал"да майдонга тушмаяпти...

- Набиевда жиддий жароҳат бор. У ҳозирда даволанишда давом этяпти. Абдулла иккинчи даврада бизга ёрдам беради деб умид қиламан.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›