UZ

Сўнгги янгиликлар

15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  1 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  4 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  6 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  19 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  2 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  2 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  13 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  10 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  3 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  5 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  3

Александр Хомяков: “Кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди” Янгиликлар

Александр Хомяков: “Кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди”

“Машъал” - “Чуст-Пахтакор” баҳси якунига етгач, муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяков ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳар томонлама бизнинг устунлигимиз остида кечди. Агар вазиятлардан фойдаланганимизда бештадан кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Бу турда “Қўқон-1912” ҳам ғалаба қозонди, йўқса, муддатидан олдин олий лига йўлланмасини қўлга киритган бўлардик. Энди кейинги турда ғалаба қозонсак, муддатдан аввал олий лигага чиқамиз.

- Бу сиз учун қанчалик муҳим?

- Албатта, мен учун ҳам, жамоа учун ҳам вазифани олдинроқ бажариш жуда муҳим. Қолаверса, футболчиларнинг ҳам кайфияти кўтарилади.

- Дилявер Ваниев кам ўйин амалиётига эга бўмоқда.

- У 38га кирди ва ўзига қолса яна бир йил футбол ўйнамоқчи. Аммо олий лигада тўп суриш осон эмаслигини унутмайлик. Шу боис Ваниев кейинги йил ҳам тўп тепиш-тепмаслигини вақт кўрсатади.

 Хайрулла Холиқов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика