Александр Хомяков: "Клуб билан шартномам бор, аммо барчасини раҳбарият ҳал қилади"

Narzulla Saydullayev
20 ноя 2015, 21:58
"Машъал" - "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.

"Бугунги ўйинда иккала жамоага ҳам натижа у қадар муҳим эмас эди. Йигитларни руҳлантириш қийин бўлди. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Янги мавсумни бошланишини сабрсизлик билан кутамиз. Бу йил олдимизга қўйилган мақсадларни бажара олмадик. Аммо иштирокимизни жуда ёмон деб айтмаган бўлардим. Ўтган йилгидек бир бош устун сакрай олмадик. Зоҳир Қўзибоевнинг гол уришини жуда кўп кутиб қолдик. Кейинги йил у кўплаб голлар уришига ишонаман. Клуб билан амалдаги шартномам бор, барчасини раҳбарият ҳал қилади", - дейди Хомяков.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia